Россиянинг EVRO tbm ташкилотининг Самарқанд вилояти Оқдарё туманида EVRO tbm темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Халқаро доирада ташкил этилган мазкур учрашувда Бельгия, Франция ва Дубайдан бизнес инвесторлар ва туман мутасаддилар ҳамда қурувчи ва тадбиркорлар шунингдек, оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази Самарқанд филиали сифат менежменти тизимлари сертификатлаштириш органи томонидан EVRO tbm корхонасига ISO 9001:2015 сифат менежмент тизими сертификати топширилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.