«Давлат байроғи» қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 18 –ноябрь куни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,  Навоий вилояти ҳудудий филиаллари ходимлари иштирокида  «Байроғимиз-фахру ғуруримиз» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда вилоят маънавият ва маърифат маркази ва  А.Навоий номидаги марказий кутубхона  масъуллари иштирок этди.

Давра суҳбатида байроғимиз яратилишининг тарихий-ҳуқуқий ва маънавий асослари, Давлат байроғи – миллий суверенитетни, халқимизнинг мустақил, ўз тараққиёт йўлига эгалигини билдирадиган муқаддас тимсол эканлиги, давлат рамзларини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш шу юртнинг фуқароси – ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.