Ўзбекистон Республикаси “Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Агентлик ҳузуридаги Фарғона вилояти бўлинмалари ва Фарғона ҳуқуқшинослик техникуми талабалари билан ҳамкорликда тадбир ўтказдилар.

Учрашувда вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Соҳибжамол Тангатарова иштирок этиб, байроғимиз ва мадҳиямиз ҳақида йиғилганларга маълумот берди.

Техникум директори М.Тошматова ва ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари О.Насритдиновалар ҳам ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Талабалар томонидан давлат байроғи ва мадҳияси ҳақидаги шеърлар, куй ва қўшиқлар иштирокчиларда катта таъсурот қолдирди. Тадбир якунида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги номидан ўқув юрти кутубхонаси учун китоблар тақдим этилди.