СЕ Маркировкаси- Европа давлатларига экспортда катта имконият, шу билан бирга ҳозирги кучли рақобат шароитида хорижий бозордан айниқса Европа Иттифоқи бозорларидан мустаҳкам жой эгаллаш муҳим масала ҳисобланади.

Европа бозори маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги борасида ўзига хос талабларга эга бўлиб, айрим турдаги маҳсулотларни экспорт қилишда СЕ маркировкаси талаб қилинади. СЕ Маркировкаси бу Европанинг махсулотларга қўйган сифат ва хавфсизлик талабидир.

Маҳсулотларни Европа бозорларига экспорт қилиш ва СЕ маркировкасини қўллаш бўйича Чехиянинг The Technical and Test Institute for Construction Prague, SOE мувофиқликни баҳолаш идораси ҳамкорлигида Наманган вилоятининг “Мехмаш” корхонаси мутахассислари учун ўқув семинари ташкил қилинди.

Унда The Technical and Test Institute for Construction Prague, SOE эксперти Александра Шмарнева томонидан СЕ Маркировкасининг мазмун моҳияти ва уни қўллаш талаблари, Европанинг Nando (New Approach Notified and Designated Organisations) Information System тизими бўйича билим ва кўникмалар берилди.

Шу билан бирга ишлаб чиқариш корхоналаридаги лабораторияларни ҳалқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш масалалари
ва бу соҳада халқаро тажриба бўйича фикр алмашилди.

Ўқув семинари давоми иштирокчилар томонидан билдирилган мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди, The Technical and Test Institute for Construction Prague, SOE эксперти Александра Шмарнева томонидан барча саволларига батафсил жавоб берилди.

Халқаро муносабатлар бошқармаси