Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш  мақсадида давлат ташкилотлари хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари раислари учун семинар ташкил этилди. Семинарда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раис ўринбосари Раъно Турдибоева, қўмита масъуллари, раислари ва ТТСА хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси иштирок этди.

Унда «Ўзкимёсаноат» АЖнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ўзига хос тажрибаларини оммалаштириш ҳамда вазирлик ва идоралар ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишни таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятида вазирлик ва идораларнинг хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари раислари иштирокида «Кимё саноатида хотин-қизларнинг роли» мавзусида тақдимот қилди.

Семинарда давлат идораларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг оилавий ва турмуш шароитини ўрганиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қвватлаш борасида ташкилот томонидан кўрсатилаётган эътибор, ходимлар таркиби ва раҳбар лавозимларида хотин-қизлар улушини кўпайтириш, якка ёлғиз ходималар билан манзилли ишлаш, ногирон фарзанди бор аёлларга эътибор қаратиш юзасидан ҳар бир ташкилот индикаторлари ишлаб чиқилиши вазифаси топширилди.