Агентлик тизимидаги Давлат назорати Департаменти Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, ва Ўзбекистон миллий метрология институти, Қорақалпоғистон филиаллари томонидан 14-январь Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 31 йиллик Байрами муносабати билан "Мартлар қўриқлайди Ватанни" деб номланган маърифий учрашув ташкил этилди.
Тадбирга Мудофаа Вазирлиги Шимолий Ғарбий Округининг бир гуруҳ ҳарбийлари таклиф қилинди. Ҳарбийлар ўз чиқишларида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг мудофаа қудратини юксалтириш, жамиятимиздаги тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни асраш, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида Қуролли Кучларни ҳарбий хизматчилари томонидан улкан ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидланди. Мустақиллик йилларида Қуролли Кучларимизни модернизация қилиш, унинг ҳарбий-техник ва жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни ватанпарвар, мард ва жасур этиб вояга етказиш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётганини айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида филиал раҳбарлари томонидан ҳарбийларимизга ва тадбир қатнашчиларига ташаккурлик билдирилиб, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда Қуролли Кучларимиз томонидан амалга оширилган ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани, бугунги кунда ҳарбий хизмат нафақат бурч, балки шон-шараф ишига, халқимиз осойишталиги кафолатига айланганини таъкидладилар.