Агентликнинг Самарқанд вилояти тизим-ташкилотлари томонидан 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган инвестицион лойиҳалари ўрганилиб, корхоналарга халқаро стандартларни жорий қилиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экспортга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, масъуллар Каттақўрғон шаҳридаги электротехника заводида бўлиб, корхонанинг янги лойиҳалари билан танишиб, корхонада халқаро стандартларни жорий қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини халқаро меъёр талабларига мослаштириш ва келгусида маҳсулотларни экспортга йўналтириш бўйича зарур тавсияларни бердилар.