Андижон вилоятида жойлашган "GRAND TEHNOLOG” МЧЖда полиэтилген, поливинилхлорид қопламали алюмин ва мис электр симларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Корхонада ИСО 9001 халқаро стандартига мувофиқ менежмент тизимлари жорий этилган бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни СE маркировкаси билан тамғалаш учун тегишли сертификат олишга эришилган.

Ушбу корхонада Ўзбекистон стандартлар институти ва “Uz Test” маркази Андижон филиали ходимлари иштирокида кабель маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ISO/IEC халқаро стандартларини жорий қилиш, маҳсулот сифатини таъминлашда синов лабораториясининг аҳамияти, уни аккредитациядан ўтказиш ҳамда маҳсулотларни хорижий мамлакатларга экспорт қилишда GSP+ дастури бўйича яратилган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида масъулларга маълумотлар берилди.

Ўзбекистон стандартлар институти матбуот хизмати