Айни вақтда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан “2022 йил сарҳисоби ва 2023 йилга режалар. Янги аккредитация йўналишлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда Марказ масъуллар томонидан аккредитация соҳасидаги янгиликлар борасида маълумот берилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Марказ томонидан 2022 йил давомида жами 215 та орган аккредитациядан ўтказилди, жумладан: 135 та синов ва калибрлаш лабораторияси, 36 та маҳсулотларни ва менежмент тизимларини сертификатлаштириш органи, 4 та инспекция органлари аккредитациядан ўтказилди.

Шунингдек, “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ва  Сенатида ҳимояси таъминланди.

Мазкур тадбирда журналистлар соҳага оид саволларига атрофлича  жавоб олишмоқда.