Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги мутахассислари ҳамда  Латвия экспертлари ўртасида соҳа йўналишидаги муҳим мавзулар юзасидан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда 2022 йилда икки томонлама ҳамкорлик асосида стандартлаштириш ва метрология соҳасида амалга оширилган ишлар, кун тартибидаги масалалар, ўзаро манфаатли шерикликни янада чуқурлаштириш бўйича навбатдаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди

Тадбир якунига кўра  2023 йилда давлат назорати, стандартлаштириш
ва метрология соҳаларида янги грант лойиҳаларни фаоллаштиришга келишилди.

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси