Агентлик тизим ташкилотларининг Навоий вилояти ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан маърифий учрашув ташкил этилди.

Унда Кармана туман ахборот кутубхона маркази ходимлари билан “Алишер Навоий ижодининг миллий маънавиятимиз ва жаҳон адабиётидаги ўрни” мавзусидаги учрашув жараёнида шоирнинг ғазаллари, рубоийларидан намуналар ўқилди.

 Навоий шаҳри марказида жойлашган маданият ва истироҳат боғида ҳам бир қатор маърифий тадбирлар давом этмоқда. Ушбу тадбирда ҳудудий филиал масъуллари иштирок этмоқдалар.