Маҳсулотларнинг хорижий давлатларда рақобатбардошлигини ва экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда кўламини кенгайтириш, юзага келаётган техник тўсиқларни бартараф этишда тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқаришда ва хизмат кўрсатишда халқаро стандартларнинг ўрни катта. Ушбу йўналишда хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида SIS CERTIFICATIONS PVT. LTD билан ўқув семинар-тренинг ташкил этилди.

 Тадбирда SIS CERTIFICATIONS PVT. LTD ижрочи директори Arunendra Dvivedi томонидан маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспорт қилишда Ҳиндистон тажрибаси, Сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш, хорижий давлатларда маҳсулотларга қўйилган импорт талаблари тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси