Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Покистон Ислом Республикаси Стандартлар ва сифатни назорат қилиш идораси ўртасида онлайн-мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш, стандартлаштириш, метрология ва техник ёрдам соҳаларини ўзаро тан олиш бўйича имзоланган Битимни амалиётда қўллаш, GSP+ тартибидан фойдаланиш тажрибасини ўрганиш ва қўллаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув натижасига Битимни амалиётда қўллаш бўйича Харакатлар дастури ишлаб чиқишга, Покистонда импорт маҳсулотларга қўйилган талаблар бўйича маълумот олишга, мутахассислар ва маҳаллий маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун трейнинг-семинарлар ташкил этишга келишиб олинди.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси