Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим ташкилотларининг Жиззах филиаллари ташаббуси билан ходимлар иштирикида ”Конституциявий ислоҳотлар - инсон қадри учун” мавзусида давра сухбати ташкил этилди. Давра сухбатига Жиззах вилоят Адлия бошқармаси бош юрисконсулти А. Рахматов таклиф этилди.

Тадбир иштирокчилари "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги қонуннинг конституциявий мазмун-моҳияти ва референдумда фуқароларнинг иштирок этиш тартиблари, унинг аҳамияти, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг нормаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори юзасидан маълумот олдилар.