Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Олмазор тумани Ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъуллари иштирокида «Кибер жиноятга қарши курашиш» бўйича суҳбат бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида кибер ҳужумлардан эҳтиёт бўлиш, унга қарши қай тарзда курашиш ҳамда аҳолига ушбу масалада тушунтиришлар олиб бориш ҳақида сўз борди.
Шуни таъкидлаб ўтардикки, ўзингизга тегишли бўлган пластик карта маълумотларини ҳеч кимга
бермаслигингиз, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали онлайн буюм сотиб олаётганда эҳтиёткор бўлиш ва турли фирибгарларнинг алдовига
ишониб қолмаслигингизни сўраб қолган ҳолда, агар мана шундай ҳолат сизда кузатиладиган бўлса, дарҳол ИИББ ходимларига мурожаат қилишингизни сўраймиз!