Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида жорий йилнинг 2-май куни Тошкент ш, Хилтон меҳмонхонасида Марказий Осиё иқтисодий дастури (CAREC) доирасида салоҳиятли эркин савдо битими бўйича миллий семинар ўтказилди.
 Тадбирнинг асосий  мақсади - CAREC минтақасининг салоҳияти ва унинг доирасидаги эркин савдо битимларининг потенциал таъсири ҳақида хабардорликни ошириш.
Шунингдек, семинарда лойиҳа иштирокчилари томонидан тадқиқот ҳисоботининг тақдимоти ва унинг манфаатдор вазирлик ва идоралар хусусий сектор ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари ўртасида муҳокама қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги  ходимлари ҳам  иштирок этди.