Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 – йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасида асосан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини модернизация қилиш ҳамда соҳага инновацион технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.  
Куни кеча ишчи гуруҳ Жиззах вилояти Пахтакор туманида фаолият олиб бораётган “Семурғ пахта ва ғалла кластери” МЧЖда ўрганишлар олиб боришди. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги “УзТЕСТ” корхонаси Жиззах филиали мутахассиси Жамшид Худойбердиев мазкур ишчи гуруҳ фаолиятида соҳага доир савол масалалар бўйича масъул этиб белгиланди.