БМТ Бош Ассамблеясининг 2021-йил 18-майдаги “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида”ги махсус резолюциясида Оролбўйи минтақасини экологик ва гуманитар инқироз юз бераётган ҳудуддан экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш белгиланган.
Резолюцияда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги “УзТЕСТ” корхонаси Қорақалпоғистон филиали томонидан экологик менежмент тизимини жорий этиш бўйича ўқув семинари ва давра суҳбатлари олиб борилмоқда.
Нукус шаҳрида фаолият юритаётган “Orient technology” қўшма корхонасига  ISO 14001:2015 “Экологик менежмент системаси” жорий этилди. Корхона томонидан қайта ишланган тайёр чарм маҳсулоти Италия, Россия ва Хитой давлатларига экспорт қилиб келинмоқда.
Ушбу корхонага филиал томонидан соҳага оид масалаларда амалий ёрдам ва консультатив хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.