Айни дамда Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Соф Эхпо Самарқанд” кўргазмалар мажмуасида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва корхоналари учун саноат кооперацияси ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Самарқанд ҳудудий филиаллари ходимлари ҳам саноат кооперацияси ярмаркасида фаол қатнашмоқда.
Ишлаб чиқарувчи корхона вакилларига келгусида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш юзасидан ҳамкорликда ишлаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Шунингдек, соҳа қонунчилиги юзасидан маълумотлар берилмоқда.