Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “УзТест” ДМ Самарқанд филиали ходимлари Жомбой туманида жойлашган қурилиш маҳсулотларини  ишлаб чиқарувчи “Ceramic bricks” МЧЖ ҚКда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Ҳозирда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, корхона вакиллари билан келгусида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш юзасидан ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.

Шунингдек, корхона вакилларини қизиқтирган соҳага доир қонунчилик бўйича кенг тушунчалар берилди.