Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур учрашувда ҳаётимиз қомусининг мазмун моҳияти ва унда белгилаб берилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзасидан маълумот берилди. Маърифий учрашувда Агентлик бош юрисконсульти Ғофуржон Алиев ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бўлим бошлиғи Севара Убайдуллаева иштирок этиб, янги таҳрирда қабул қилинган Конституциядаги ўзгаришлар тўғрисида маълумот бердилар. Тадбир сўнгида Ўзбекистон миллий метрология институти жамоасига янги чоп этилан Конституция китоби топширилди.