FSSC 24000 - бу FSSC Фонди томонидан тайёрланган ва нашр этилган Ижтимоий Бошқарув Тизимларининг сертификатлаштириш ва аудитининг янги тизими.

FSSC 24000 тузилмаси FSSC стандартлари оиласи учун янги бўлиб,  дунё бўйлаб манфаатдор томонлар билан очиқ маслаҳатлашувлар асосида ишлаб чиқилган. FSSC 24000 ижтимоий кўрсаткичларга қўйиладиган талабларни ўз ичига олган бўлиб, халқаро миқиёсда тан олинган мустақил стандарт PAS 24000 ”Ижтимоий бошқарув тизимларининг Спецификaцияси” ни ўз ичига олади.

Ушбу стандартни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш секторида (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари), шу жумладан истеъмол маҳсулотлари ва таъминот тармоқларида хизматлар кўрсатишда қўлланилиши мумкин.

FSSC 24000 стандарти ISO 9001, ISO 14001, ISO 45001, ISO 22000 ва бошқа ISO бошқарув тизимлари  билан интеграциясига йўналтирилган, ISOга уйғунлаштирилган тизимга мувофиқ. Энди FSSC 22000 озиқ-овқат хавфсизлиги тизимларини ўз ичига олган мавжуд бошқарув тизимларига эга бўлган ташкилотлар ижтимоий мақсадлар ва натижаларга эришиш усулларини бирлаштириши мумкин бўлади.

FSSC 24000 SSCI нинг мавжудлиги мижозларнинг ишончини оширади ва SSCI тамойилларини қабул қилганлар орасида бутун дунё бўйлаб қабул қилинишига олиб келади – FSSC 22000 GFSI мавжудлиги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаши каби.