Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро ҳудудий филиали ва Бухоро муҳандислик-технология институти ўртасида имзоланган ҳамкорлик доирасида “Кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари” факультети “Метрология ва стандартлаштириш” кафедрасининг Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти йўналиши битирувчи талабалари якуний давлат аттестация комиссиясига тест синовларини топширдилар.

Якуний давлат аттестация комиссияси раиси Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро филиали раҳбари Улуғбек Бозоров масъуллигида якуний имтиҳонлар жараёни шаффоф ташкил этилиб, талаба ёшлар 4 йил давомида олган билимларини синовдан ўтказиб, якуний давлат аттестациясини муваффақиятли якунлаб, ишлаб чиқариш тармоқларида фаолиятларини бошлайдилар.