Нон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш озиқ-овқат саноатининг муҳим ва ривожланган соҳаларига айланиб бормоқда. Йил сайин нон ва қандолат маҳсулотларига талаб ортиб уларнинг турлари кўпайиб бормоқда. Нон ва қандолат маҳсулотлари углеводларга бой озуқа ҳисобланади. Навоий шаҳрида жойлашган “Фаворит люкс сервис” корхонасида нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “УзТЕСТ” маркази Навоий филиали мутахассислари мазкур корхонада бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар мувофиқлигини баҳоланиб қандолат маҳсулотларини сифат кўрсаткичлари синовдан ўтказилиб, айни дамда корхонада ISO 22000 стандартини жорий этиш учун ҳужжатлар тайёрланиб мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.