Жорий йилнинг 4-5 июл кунлари Остона шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OESR) ҳамкорлигида Осиёда барқарор инфратузилма дастурининг (SIPA) “Углеродни камайтириш соҳасидаги ISO стандартлари” мавзусидаги ҳалқаро ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда иқлим ўзгаришлари ва углерод чиқиндиларини назорати бўйича стандартлар, углерод изи қоладиган маҳсулотларни ўрганиш ҳамда бу соҳадаги миллий тажрибалар билан танишилди.

Тадбир  давомида турли форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди, унда иштирокчилар углеродни камайтириш соҳасидаги ISO стандартларини жорий этишнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар, ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўргандилар.

Тадбирда агентлик ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти давлат муассасаси мутахассислари иштирок этди.