Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг Хоразм ҳудудий филиаллари масъул ходимлари Хоразм вилояти Урганч туманида жойлашган бир қатор корхоналарда бўлиб соҳа юзасидан талаб ва таклиф ва муаммоларни ўрганишди.

Умумий киймати 2,0 млн доллорлик чет эл инвестицияси иштирокида ташкил этилган “Benefruits” МЧЖ томонидан инновацион интенсив кўчатлар учун пайванд кўчатлар етиштириш йўлга қўйилган. Ушбу корхонада IN-VITRO кўчатчилик лабораториясида яратилган кўчатларни маҳаллий ер майдонларига кўчириш ва уларда кўчатларни маҳаллий иқлимга мослаштириш жараёнлари кўздан кечирилиб соҳа бўйича жумладан халқаро ISO 9001 ва “GLOBAL G.A.P” халқаро стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш бўйича керакли тавсия ва таклифлар берилди. Ўз ўрнида соҳага доир қонунчилик тарғиб қилинди.