Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “УзТест” ДМ Самарқанд филиали ходимлари Ургут туманида жойлашган пояфзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Euro Style Shoes” МЧЖ ҚК корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Бу ерда соҳа мутахассислари корхона вакиллари билан музокаралар олиб бориб келгусида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини янада ошириш бўйича тавсилар беришди.

Корхона вакилларига ВМҚ-826-сонли қароридаги экспортёр корхоналарга берилган имтиёзлар тўғрисида қўшимча маълумотлар берилди.