Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “УзТест” ДМ Самарқанд филиали ходимлари Каттақўрғон туманида жойлашган хўжалик ишларида фойдаланиладиган полиетилен плёнка маҳсулотларини  ишлаб чиқарувчи “Турон Сам Пласт”  корхонасида бўлиб,  ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишишди. Бу ерда ҳозирда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни мувофиқлигини баҳолаш масалаларида амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, корхона вакиллари билан келгусида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш бўйича соҳага доир имтиёзлар айтиб ўтилди.

Корхона вакилларини қизиқтирган соҳага доир қонунчилик бўйича саволлари ҳам жавобсиз қолдирилмади.