“Жануб  саноат  монтаж” АЖ  Навоий вилояти  Навоий  шаҳрида  жойлашган. Бу ерда темир бетон маҳсулотлари бўлган бетон ва темир бетон борт тошлари, ер тўла учун бетон блоклар  ишлаб чиқарилади.
O‘zbekiston texnik jihatdan tartibga solish agenligi “УзТЕСТ” маркази Навоий филиали мутахассислари ушбу корхонада бўлиб соҳага доир муаммоларни ўрганишди. Мутахассислар томонидан бажарилган ишлар якунида ушбу корхонага мувофиқлик сертификати  расмийлаштириб  берилди. Шунингдек, соҳага доир қонунчилик тарғиб қилинди.