Кеча Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида «Чирчиқ кимё-индустриал технопарки» биносида Чирчиқ шаҳар хокимлиги, сектор раҳбарлари, тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар иштирокида экспортёр корхоналарнинг соҳадаги мавжуд муаммолари ва таклифларни ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот доирасида учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги тизим корхоналари Ўзбекистон миллий метрология инситути ва «УзТEСТ» маркази Чирчиқ филиаллари вакиллари иштирок этиб экспортёр корхоналарнинг сертификатлаштириш, метрология ва стандартлаштириш йўналишидаги қизиқтирган саволларига жавоб беришди.
Бундан ташқари филиаллар мутахассислари теҳник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги янгиликлар ва қонунчилик меъёрлари тўғрисида батафсил маълумот бериб, мурожаатлар учун ўз манзил ва телефон рақамларини айтиб ўтдилар.