Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “УзТест” ДМ Навоий филиали ходимлари Қизилтепа туманида жойлашган қўлларни ҳимоя қилиш ва қурилиш ишлари учун мулжалланган қўлқоплар ишлаб чиқарувчи “СВС Навоий” МЧЖ да бўлиб,  ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Корхонанинг бир йиллик қуввати 29 200 000 донадан ортиқ жуфт қўлқопни ташкил этади. Эниликда ушбу маҳсулотлар асосан Россияга экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.

Ҳозирда ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган Хитойдан олиб келинган ускуналарга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ислари олиб борилмоқда. Маҳсулотларни стандарт талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш, қадоқлаш, ёрлиқлаш, оʻлчов воситаларини метрологик қиёслаш коʻригидан оʻтказиш ва мувофиқликни баҳолаш билан богʻлиқ бошқа масалаларда амалий ёрдам кўрсатилди.