Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги “УзТЕСТ” маркази Самарқанд филиали мутахассислари томонидан Самарқанд туманида жойлашган “Самфруит” ХК масъулияти чекланган жамияти вакиллари билан учрашишишиб корхонада олиб бориаётган ишлар, соҳага доир муаммолар билан қизиқишди.

Мазкур хорижий корхонанинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб, экспорт қилишдан иборат. Суҳбат жараёнида мутахассислар корхона вакилларига ВМҚ-826-сонли қароридаги халқаро стандартларни жорий қилиш ва сертификатлаштириш, ВМҚ-175-сонли қароридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишдаги имтиёзлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, корхона масʼулларига маҳсулотларни сертификатлаштириш ва экспортга ёʻналтириш ҳамда GSP+ преференсиялар тизими афзалликлари хусусида зарур маʼлумотлар тақдим этилди.

Корхона вакиллари билан келгусида ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олинди.