Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим ташкилотларининг Бухоро филиаллари мутахассислари вилоятда фаолият олиб бораётган, синов ускуналари сон жиҳатдан кўп бўлган “ЛУКОЙЛ” компанияси, БНҚЗ, МЧЖ шаклидаги “ASIA TRANS GAS”" ҚК, “AKSA Enerji Bukhara” МЧЖ Хорижий Корхонаси ва янгидан қурилиш ишлари олиб борилаётган “Acwa Power Dzhankeldy Wind” МЧЖ, Ғиждувон туманидаги “Acwa Pover Bash Wind” МЧЖ хорижий корхоналари вакиллари билан учрашувлар ташкил этмоқда.

Бугун агентликнинг Бухоро филиаллари мутахассислари инвеститсиялар жалб этиш, ҳамкорлик кўламини кенгайтириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида “AKSA Enerji Bukhara” МЧЖ Хорижий Корхонасида бўлиишди. Корхонанинг масъул ходими Жобир Шукруллаев иштирокидаги музокараларда соҳага доир бир қатор масалаларга тўхталиб ўтилди.