Сўнгги йилларда мамлакатда фаол инвестиция ва экспорт фаолиятини амалга оширишда  маҳаллий ишлаб чиқарувчи тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 12 август куни махсулотларини  хорижий мамлакатларга экспорт қилишни режалаштирган «Super Xrust»  корхонасида  мутахассислар учун ўқув-семинар ташкил этилди. Тадбирда  хорижий давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, импорт талаблари, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чикишда халкаро стандартлар мухимлиги  тушунтирилди. Шу билан бирга бугунги кунда, экспортёр корхоналар  фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби атрофлича ёритиб берилди.