Агентлик тизимидаги Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази, Самарқанд филиали мутахассислари томонидан Қўшработ туманидаги “Зармармар Стоун” корхонаси вакиллари билан учрашиб, корхонада олиб борилаётган ишлар ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Мазкур корхонанинг асосий фаолияти қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишдан иборат. Суҳбат жараёнида мутахассислар корхона масъулларига халқаро стандартларни жорий қилиш ва сертификатлаштириш бўйича берилаётган имтиёзлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Корхона раҳбари томонидан ишлаб чиқаришни янги турдаги маҳсулотлар билан кенгайтириш ҳамда экспорт географиясини ошириш мақсадида чет эл ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилаётганлиги билдирилди. Шунингдек, корхона билан келгусида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.