Жиззах вилояти Арнасой туманида жойлашган “Arnasoy texno park” МЧЖ, Мирзачўл туманида жойлашган “Mirzachul Agro Prom” МЧЖ корхоналари ҳозирги кунда Россия давлатига тайёр трикотаж маҳсулотларини экспорт қилмоқда. ЎзТТСА “УзТEСТ” маркази Жиззах филиали ходимлари куни кеча ушбу корхоналарда бўлиб, соҳага доир масалалар юзасидан суҳбат олиб боришди. Корхона томонидан олиниши режалаштирилган сертификатлар ўрганилиб, соҳага доир маслаҳатлар берилди. Сўнгги қонунчилик янгиликлари бўйича маълумотлар айтиб ўтилди.