Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги «УзТест» ДМ Самарқанд филиали ходимлари Паяриқ туманида жойлашган трикотаж маҳсулотларини  ишлаб чиқарувчи «Глобал Тех» МЧЖ  корхонасида бўлиб,  ишлаб чиқариш жараёнлари ва корхонага халқаро стандартларни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишишди.
Шунингдек, корхона вакиллар билан келгусида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш юзасидан ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.