Муҳтарам Президентимиз ҳузурларида жорий йилнинг 16 январь куни “2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш ҳақида” ўтказилган йиғилишда давлат бюджети барқарорлигини таъминлашда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳамда йўқотишларга тўхталиб, жумладан, божхона органларига бюджетга тушумларни кўпайтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берилди.

Бугунги кунда мазкур топшириқлар ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасига қарашли божхона омборларида 2024 йил 15 март куни ҳолатига 9 744 партияда, қиймати 750,1 млн. долларга тенг товарлар сақланмоқда.

Мазкур товарлардан кутилаётган божхона тўловлари 1,0 трлн. сўмни ташкил этади.

Шундан, бугунги кунда 628 партия, қиймати 15,5 млн. долларга тенг товарларга (совутиш ва музлатиш ускуналари) мувофиқлик сертификати олишда мавжуд муаммолар сабабли, божхона омборларида сақланмоқда.

Мазкур товарлардан кутилаётган божхона тўловлари 44,7 млрд. сўмни ташкил этади.

Бугунги кунда мавжуд муаммолар:

  • - мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини олиш узоқ вақт талаб этилади (2 ойдан ортиқ муддат);
  • - сертификатни олишда энергия самарадорлик юзасидан лаборатория синовини ўтказиш учун музлатгичга 9,7 млн. сўм, совутгичга 3,8 млн. сўм талаб этилмоқда.
  • Божхона органлари томонидан белгиланган истиқбол режа кўрсатгичларини бажариш мақсадида мазкур товарлар “шартли эркин муомалага чиқариш” (НД-40 режимининг муддати 60 кун) божхона режимига расмийлаштирилмоқда.
  • Лекин, ушбу товарларга мувофиқлик сертификатини олиш
    2 ойдан кўп вақт талаб этилаётганлиги сабабли, божхона органлари томонидан НД-40 божхона режимининг белгиланган муддати бузилганлиги учун тадбиркорларга маъмурий чоралар кўрилмоқда.
  • Маълумот учун: 2024 йилнинг ўтган даври давомида 28 та ТИФ иштирокчисига нисбатан 30 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 30,6 млн. сўм жарима қўлланилган.
  • Ушбу муаммолар тадбиркорларнинг хақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
  • Электротехника саноатида янги захира ва имкониятларни сафарбар қилиш, юқори қўшилган қийматли электротехника маҳсулотлари, маиший ва бошқа техникалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, шунингдек, соҳага замонавий технологиялар жорий этишни изчил давом эттириш мақсадида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилиши борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
  • Айни шу мақсадда, 2024 йил 16 март куни Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент-товар” постида Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Жуманазаров, бошқарма масъуллари иштирокида тадбиркорлар билан сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабул давомида тадбиркорлик субъектларини божхона расмийлаштируви жараёнида товарлар учун мувофиқлик сертификатини олишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда, улар томонидан берилган таклифлар тингланиб, мурожаатларга атрофлича жавоблар берилди.