Ўзбекистон техник жихатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров Франциянинг ҳалқаро «Буреау Веритас» Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашди. Суҳбат чоғида экспорт бозорларини кенгайтириш мақсадида халқаро доирада тан олинган мувофиқликни баҳолаш идоралари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. «Буреау Веритас» вакиллари мамлакатимизда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаш соҳаларида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳани халқаро андозаларга мослаштириш, ҳалкаро стандартлардан кенг фойдаланиш муҳитини яратиш, мувофиқликни баҳолаш жараёнларига замонавий услубларни жорий қилиш бўйича фикр ва мулоҳазаларини билдирди. «Буреау Веритас» Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари Агентликда И.Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети билан ҳамкорликда янги ташкил этилган «Ўқув ва амалиёт» хонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Мазкур хона соҳа йўналиши учун етук кадрлар тайёрлашга ёрдам беришига умид билдирдилар. Шунингдек, учрашув якунида томонлар ҳамкорликнинг муҳокама қилинган йўналишларини муваффақиятли амалга оширишга кўмаклашишга тайёр эканини билдирдириб, иккитомонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада фаоллаштиришга қаратилган меморандум лойиҳаси имзолаш масалалари ҳам келишиб олинди.