Агентлик ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти ва Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказларининг Бухоро вилояти ҳудудий филиалари Бухоро муҳандислик-технология институти билан ҳамкорликда “Метрология ва стандартлаштириш” кафедрасида илмий инновацион лаборатория маркази ташкил этилди.

Мазкур лабораторияда кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан илмий изланишлар ва талабаларнинг тажриба машғулотларида ўлчашларни юқори аниқликда олиб борадиган қурилмалардан фойдаланиб келинмоқда. Бундай лабораториянинг ташкил қилиниши илмий изланишлар натижасида кафедра илмий салоҳиятини ошишига ва талабаларнинг таълим сифатини юқори даражаларга кўтаришга самарали хизмат қилади.

 Бухоро муҳандислик-технология институти “Метрология ва стaндартлаштириш” кафедрасида фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик интеграциясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, рақобатбардош, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрларни биргаликда тайёрлаш, уларга сифатли назарий билимларни бериш ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.