Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумдоирасида Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров Буюк Британиянинг Intertek Group plc ҳалқаро мувофиқликни баҳолаш идорасининг регионал тижорат директори Ирина Баеренвалдбошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Маълумот учун: “Intertek Group plc” - нефть ва газ, энергетика, автомобиль саноати, қурулиш, электроника, озиқ-овқат саноати,  тиббиёт ва бошқа соҳаларда маҳсулот ва хизматлар сифатини назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ва стандартлаштириш соҳасида жаҳон лидери бўлиб келмоқда. Компаниянинг 100 дан ортиқ мамлакатларда офислари, лабораториялари ва сертификация марказлари мавжуд.


Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилган учрашувда Intertek Group plc билан СЕ маркировка, маҳсулотларнинг халқаро ва европа талаблари (EN, ISO, ASME, ASTM, IEC)га мувофиқлигини баҳолаш, сифат менеджмент тизимларини сертификатлаштириш, малакали  кадр тайёрлаш, ваколатхона ва синов лабораторияларини очишсоҳасида тажриба алмашишда ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилинди.


Intertek Group plc Ўзбекистондада мувофиқликни баҳолаш соҳасидааккредитациядан ўтишга тайёрлиги, нефть-газ, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, қурилиш материаллари, электротехника, машинасозлик тармоқларида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар учун зарур бўлган маҳсулотлар синови ва сертификатлаштириш жараёнларида фаол иштирок этишини маълум қилди.
Тадбир якунига кўра, «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси ва Intertek Group plc ўртасида мувофиқликни баҳолаш соҳасида истиқболлианглашув меморандуми имзоланди, иккитомонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни  фаоллаштиришга келишилди.
 

                      
Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Ҳалқаро ҳамкорлик ва интеграция бошқармаси