Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси ҳамкорлигида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори
Акмал Жуманазаров, Савдо саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Турк стандартлари институти президенти Маҳмут Шахин Сами билан учрашув ўтказди.

2023 йилнинг 25-26 декабр кунлари Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича хукуматлараро комиссиясининг еттинчи йиғилиши ҳамда Бизнес-форумидаги эришилган келишувлар ижросига алоҳида урғу берилди.

Маҳаллий тадбиркорларга ҳалқаро стандартларни қабул қилиш
 ва етказиш ҳамда сертификатлар расмийлаштириш орқали экспортга кўмаклашиш йўналишлари, мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш масалалари муҳокама қилинди.

Тўқимачилик ва чарм-пойабзал соҳасидаги маҳсулотларига нисбатан қўлланиладиган стандартларни бирхиллаштириш, мавжуд аккредитланган лабораториялар, импорт талаблари бўйича маълумот алмашиш бўйича ишларни бошлаш таклифи берилди.

Учрашув натижасига кўра 2024-2025 йилларда стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасини ривожлантиришга қаратилган Қўшма ҳамкорлик дастури имзоланди.

O`zbek-Turk Test Markazi” таркибидаги лабораторияни модернизaция қилиш, соҳа йўналишларида малакали мутахассислар тайёрлаш, техник қўмиталар фаолиятини такомиллаштириш, ўқув-семинарлар ташкил этишга келишилди.

Шу билан бирга аккредитация соҳасида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича Туркия ҳалол аккредитация агентлиги (HAK) билан учрашув ўтказилди.

Учрашувлар натижасига кўра Ўзбекистон Аккредитация маркази
ва Туркия ҳалол аккредитация агентлиги ўртасида ҳалол аккредитация ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида техникавий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Ҳалқаро ҳамкорлик ва интеграция бошқармаси