Коррупция – тараққиёт кушандаси!

Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва “Самарқанд ССМ” ДК ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 3 январда имзоланган "Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги ЎРҚ-419-сонли Қонунни таништириш буйича “Коррупция – тараққиёт кушандаси!” мавзусида семинар йиғилиш ўтказилди.  

Семинар йиғилишга таклиф қилинган Самарқанд шаҳар Прокурори ёрдамчиси, вилоят Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими терговчиси ва Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси юрист маслаҳатчилар томонидан семинар йиғилиш иштирокчиларига янги қабул қилинган Қонунинг мақсади ва мазмун моҳияти юзасидан батафсил маълумот берилди.