Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Хитойнинг China Certification & Inspection Group (CCIC), Central Asia Co..LTD директори Xu Wenxian билан учрашув бўлиб ўтди. Жаноб Xu Wenxian Ўзбекистон билан ҳамкорлик жадал ривожланаётганидан мамнунлигини билдирди.

Учрашувда мувофиқликни баҳолаш соҳасида ҳамкорлик муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, ҳамкорлик кўламларини кенгайтириш, малакали кадрлар тайёрлаш, грантлар ва техник кўмакни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хитой Бозорларни тартибга солиш администрацияси (SAMR), Хитой Стандартлаштириш ташкилоти (SAC), Хитой Миллий метрология институти (NIM China), Хитой Сифат сертфикатлаштириш маркази (CQC), Хитой Акрредитация идораси (CNAS) билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, томонларнинг улкан салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, янги истиқболли лойиҳаларни кенгайтириш ва янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Экспорт бозорларини кенгайтириш мақсадида савдодаги техник тўсиқлар, экспорт-импорт маҳсулотларга қўйилган талабларга эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари Ўзтест ва China Certification & Inspection Group (CCIC), Central Asia Co..LTD ўртасида “Йўл харитаси” имзолаш, ҳамкорликни янада кенгайтириш, муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишни жадаллаштиришга келишилди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Ҳалқаро ҳамкорлик ва интеграция бошқармаси