Ягона порталда “Ўзстандарт” Агентлигининг ўлчашларни бажариш услубиятини аттестатлаш ва уни Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун электрон ариза тақдим этиш имкониятини берувчи янги хизмати ишга туширилди.

Хизматнинг натижаси бўлиб мурожаат этувчига ўлчашларни бажариш услубияти сертификатини бериш ҳисобланади.

Ушбу хизмат тўлов асосида юридик шахсларга кўрсатилади.