Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш  тўғрисида” ги қонунига 2013 йил 30 апрелда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан киритилган ўзгартиришларга асосан,Ўзбекистон Республикасида стандартлаштиришга доир  қуйидаги тоифадаги норматив ҳужжатлар қўлланилиши белгиланган:
халқаро(давлатлараро, минтақавий) стандартлар;
Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари;
ташкилотнинг стандартлари;
хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари.

Шу сабабдан Ўзбекистон Раҳбарий хужжатлари (O’zRH), тавсияномалар (O’zT) тоифасидаги меъёрий хужжатларнинг амал қилиш муддати 2016 йил  1 январдан тугатилишини маълум қиламиз.