Сифатли тиббий хизмат

Фарғона вилояти Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникаси 500 қатновга мўлжалланган. 

Шифо маскани 2016 йилда капитал реконструкция қилиниб, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Аниқ ташхис қўйиш, даволаш, лаборатория таҳлиллари ўтказиш, касалликларга қарши эмлаш тадбирлари учун барча шароит яратилди. Малакали шифокор ва ҳамширалар томонидан кўрсатилаётган сифатли тиббий хизматдан аҳоли мамнун. 

Манба: ЎзА