Ўзбекистон Республикасининг “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 292-сонли қарорига мувофиқ СМСИТИ Малака ошириш маркази томонидан “RWS OPTIMUM” ШК базасида “Қурилиш маҳсулотларини синаш” мавзусида тўрт ҳафталик ўқув курси ташкиллаштирилмоқда. Ушбу курс ходим сифатида қурилиш маҳсулотларини мувофиқлигини баҳолаш йўналишида ишловчи “RWS OPTIMUM” ШК мутахассисларига мўлжалланган.