Жорий йилнинг 20 февралидан Тошкент шаҳридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ) базасида “Маҳсулотлар синовининг қонуний ва норматив-ҳуқуқий асослари” мавзусида икки ҳафталик ўқув курслари ташкиллаштирилади. Ушбу ўқув курсига ДСЭНМ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти мувофиқликни баҳолаш соҳаси ходими сифатида қатнашишга талабгор бўлган мутахассислари қабул қилинади.