Тошкент вилояти хокими томонидан тасдиқланган “Маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва экспортер корхоналар иштирокида ўтказиладиган семинарлар жадвали”га асосан 2017 йил 22 феврал куни Ангрен шахар хокимлигида, Охангарон тумани ва Ангрен шахар худудида жойлашган корхона, тадбиркорлик субектлари ва экспортер корхоналарга, Хокимият мутахассислари, “DQS Quality Systems” МЧЖ ва «Sert-Manegement» УИК МЧЖ раҳбарлари иштирокида ИСО 9001 стандарти талабларига мувофиқ сифат тизимини жорий этиш ва сертификатлаштириш мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 298-сонли қарори хамда 2015 йил 5 декабрдаги 97-а-сонли “Ўзстандарт” агентлиги рахбарияти томонидан стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимларини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли хамда 15 майдаги ПФ-4725-сонли Фармони мазмуни ва мохиятлари, хамда Хукумат томонидан берилган солиқ ва божхона сохаларидаги имтиёзлар ва СМТни жорий этишнинг афзалликлари ёритилиб берилди.

Корхоналар вакиллари томонидан савол-жавоблар берилиб, семинар-давра сухбати тариқасида ўтказилди ва «Sert-Manegement» УИК МЧЖ раҳбарияти томонидан иштирокчиларга сертификатлар тақдим қилинди.